top of page

Бизнинг кучли жиҳатларимиз

 

 

 

2019 йилда собиқ JJS администрация юристи фирмаси очилгандан буён, бизнинг таъсисчимиз йилига 200 дан зиёд виза ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш билан шуғулланиб келмоқда.

Бундан ташқари, Норита фирмада юрист менежер бўлиб ишлаб, бир вақтнинг ўзида ўз фирмасини юритган. Эндиликда, у бошқа фирмадаги лавозимини топшириб, ўз фирмаси фаолияти тўлиқ эътиборини қаратмоқда. Бу эса виза ҳужжатларини тайёрлаш ва топширишга талаб қилинадиган вақт янада қисқаришидан далолатдир. Биз сизга Япониядаги энг тезкор хизматни кўрсатиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

 

Ҳужжатларни тайёрлашга кетадиган вақт:

Махсус малака ишчи визаси – 2 ҳафта

Инжинер / Гуманитар соҳа мутахассиси / Халқаро хизматлар – 5 кун

Биз ҳақимизда

Untitled_Artwork 9.png
日々のこと (10).png

特徴
1

Тезкор хизмат

Биз бошқа адвокатлар рад қилиши мумкин бўлган қийин виза ҳужжатларинини ҳам астойдил кўриб чиқамиз.
Мисол тариқасида бир ҳолатни кўриб чиқамиз:
Непаллик бир талаба қиз визасини “талаба” статусидан “ишчи” статусига ўзгартириш учун топширган аризаси “сохта резюме” яратиш шубҳаси билан рад этилди. Аслида, бу энг ёмон сабаб бўлиб, ҳеч қайси адвокат бу ҳолатда аризани қайта топширишни ўз зиммасига олмайди. Аммо, катта эътибор ва синчковлик билан биз ҳужжатларни қайта тайёрладик. Тўлиқ далиллар ва гувоҳлар ёрдамида, у маълумотларини сохталашмирмаганини исботладик ва ушбу рад этилган виза аризасини статусини ўзгартиришга муваффақ бўлдик.

Биз ушбу аъло натижаларга йиллар давомида чархланган билим ва тажрибамиз ёрдамида эришамиз. Иммиграцион Бюро виза ҳужжатларида нималарга эътибор қаратишини ва қандай маълумотларни кўришни исташини биз аниқ биламиз. Сизнинг ҳужжатларингизни кўриб чиқаётган Бюро ходимида қандай саволлар туғилишини биламиз ва ушбу саволларга олдиндан тайёрланамиз. Ҳар бир аризани индивидуль ёндашув ва аниқ ҳисоб-китобларга таянган ҳолда тайёрлаймиз ва шу орқали Бюронинг маъқуллови/рухсатномасини қўлга киритамиз. 

Биз кўплаб виза ҳужжатларини тайёрлаб топширганмиз ва йиғилган тажрибамизга асосланиб, фахр билан таъкидлаймизки, виза билан боғлиқ муаммоларнинг кўпчилиги биз учун муаммо эмас. Кўнглингизни тўқ қилиб, жараённи бизга қўйиб беринг.
 

office-working-carrying-a-pile-of-paperwork-D3YZFZT.jpg
日々のこと (7).png

特徴
2

Амалий тажриба

 

Узбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия. Бу мамлакатлар том маънода менинг ёшлигимни безаган. 17 ёшлигимда пешин мудоғи пайтида кўрган тушим сира ёдимдан чиқмайди. Унда туянинг устида ўтириб, ой шуъласи ёритиб турган текислик бўйлаб аллақандай қадимий бозор томон кетиб борардим. Бошимда эса салла. Уйғонгач, бир оз ўйга толдим ва айнан шу тушимдаги кўрган ҳаётни қумсай бошладим! Интернет сайтлари ва кутубхоналардан тушимда кўрган манзарани излай бошладим. Ниҳоят – топдим. Бу – Самарқанд эди! Ўша пайт мактаб ўқувчиси эдим. Агар ўша юртда гаплашиладиган тилни ўргансам, у ерда яшаб кета оламан деб фикрладим. Суриштириб билдимки, кўп миллат яшайдиган Самарқандда мулоқат тилларидан бири – рус тили экан. Шу сабабли, Токио Чет Тиллар Университетининг Рус тили факультетига ўқишга кирдим. Албатта, хаёлот ва асл ҳаёт – мутлақо бошқа-бошқа нарсалар. Самарқандда хорижлик талаба бўлиб юрган давримда кўп нарсани бошимдан ўтказдим – қувончлик лаҳзалар билан биргаликда, мушкулотларга ҳам дуч келдим. Аммо, ҳозир ортга қараб, Ўзбекистон, Россия ва бошқа русийзабон юртлар билан боғлиқ хотираларни эслаб, шуни англадимки, менинг шахс сифатидаги шаклланишимда ва дунёқарашимнинг кенгайишида айнан ўша давр муҳим роль ўйнаган. Бу учун ушбу юртларнинг олижаноб халқидан жуда миннатдорман. Энди, ниҳоят, мен ҳам сизлар учун нимадир қила оламан – виза ҳужжатлари ва иммиграция масалаларида ёрдам бера оламан. Марҳамат қилиб, бизга боғланинг – Сизга ёрдам беришдан мамнун бўламан!

Untitled_Artwork 21.png

特徴
3

Қадрли дўстлар! 

 

 

 

 

Амалий тажриба бизга ҳар бир иммиграцион бюронинг ўзига хос жиҳатларини билиш имконини беради. Кўпинча, виза аризангизнинг жавоби сиз айнан қайси бюрога ҳужжат топширганингизга боғлиқ бўлади. Бир бюрода талаб қилинадиган айрим ҳужжатлар бошқа бюрода талаб қилинмайди. Шу туфайли, биз сизга ҳужжатларингизни қайси иммиграцион бюрога топширишингиз маъқул экни ҳақида ҳам маслаҳат берамиз. 
Бундан ташқари, адвокатимиз тез-тез хизмат сафарида бўлади ва агар унинг сафар кунлари сизга қулай пайтга тўғри келса, сиз у билан юзма-юз учрашишингиз ва қўшимча харажатлардан қутулишингиз мумкин. Кутилаётган сафар саналари Facebook саҳифамизда эълон қилиб борилади.


 

japanese-beer-concept-silhouette-on-foam-in-beer-g-4L8C5DV.jpg
日々のこと (4).png

特徴
4

Япониянинг хамма шахарларида хизмат курсатамиз

 

 

 

 

Япон иммиграцион бюросидан рухсатнома олиш жараёнидаги энг муҳим жиҳат бу – ёзув маҳоратидир. Ариқроғи – сизнинг виза ҳужжатларингизни маъқуллаш тўғри қарор эканига уларни ишонтириш. Фирмамиз юристи – Норита япон тайёрлов курсларида ўқитувчилик тажрибасига эга бўлиб, у ерда унинг япониялик шогирдлари нуфузли компанияларга ишга жойлашишга тайёрланадилар. Фаолияти давомида, Норита юзлаб резюмеларни таҳрирдан ўтказган ва шогирдларини топ компанияларга ишга кириш учун тайёрлаган. Ўзининг юксак ёзув маҳорати, адвокатлик амалий тажрибаси ва чет тилларини билиш қобилият билан у сизларга иммиграцион бюро рухсатномасига эга бўлишда ёрдам беради.

reading-document-H26UJLQ.jpg
日々のこと (8).png

特徴
5

Ёзув маҳорати

close-up-of-womans-hands-during-counseling-meeting-EWPC5G8.jpg
日々のこと (9).png

特徴
6

В процессе пересмотра

 

 

 

Сейчас в процессе пересмотра

bottom of page